Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Рес-публикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламенти ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, консти-туциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди.
Мазкур илмий мақолада қуйидагилар таҳлил этилган: Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқалар, стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилинганлигининг бугунги кундаги улкан аҳамияти ва тарихий роли, Япония сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Янония парламенти, унинг ваколатлари, парламентнинг палаталари, парламентга сайлов ўтказиш қоидалари, сиёсий тизимда Япония императори институтининг тутган ўрни, Япония Министрлар Кабинети, уни ташкил қилиш қоидалари, бош вазирнинг жамият сиёсий тизимини ислоҳ қилиш жараёнидаги роли, Япония сиёсий тизимида партиялар фаолияти, жумладан кўппартиявийлик тизимини шаклланиши билан боғлиқ муаммолар, доминант партия сифатида Либерал демократик партиянинг ютуқлари сабаблари, ЛДПнинг Япония сиёсий тизимини модернизация қилиш жараёнларидаги роли, Япония Министрлар Кабинетининг сиёсий тизимдаги ўрни, С.Абе раҳбарлигидаги Япония ҳукуматининг Япония сиёсий, иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасидаги фаолияти, Япония иқтисодиётини тиклаш ва янада ривожлантириш борасидаги ҳукумат дастури ва уни амалга оширилиши, Япония парламети ва Министрлар Кабинетининг мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритиш борасидаги фаолияти, хусусан Япония Конституциясининг 1,4,7,9,41 моддаларига ўзгартиришлар киритиш, конституциясининг 9-моддасининг нормаларига ўзгартиришлар киритган ҳолда Япония қуролли кучларининг статусини янгилаш, Японияда “нормал қуролли кучлар”ни яратиш ғоясини ниҳоясига етказиш, Япония Конституциясига Министрлар Кабинетига кенг ваколатлар берилишини таъминловчи бутунлай янги махсус тўқизинчи бобини киритиш билан боғлиқ жараёнлар таҳлил этилди. Шунингдек, мақолада Япония сиёсий тизимининг тараққиёт истиқболлари, айниқса Япония иқтисодиётида рўй бераётган жадал ривожланиш суръатларининг Япония сиёсий тизими такомиллашувидаги аҳамияти, Япония жамияти миллий қадриятларининг ва анъаналарининг Япония сиёсий тизими фаолиятига таъсири ва ижобий аҳамияти билан боғлиқ масалалар хусусида ҳам фикрлар баён қилинди. Япония сиёсий тизимини такомиллаштириш борасида бугунги кунда япон ҳукумати томонидан самарали сиёсий ҳуқуқий имкониятлар яратилаётганлиги ҳақидаги хулосалар ҳам билдириб ўтилган.
Мақолада тарихий ва назарий-ҳуқуқий фактларга асосланган ҳолда муаллиф юқори ва қуйи палаталарнинг қиёсий таҳлилини ўтказишни таклиф этган. Хусусан юқори палата вето ҳуқуқини қўллаш амалиёти ва уни қуйи палата томонидан енгиб ўтиш билан палаталарнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўзаро ҳамкорлиги, давлат раҳбари ва ҳукумат билан ўзаро муносабатлардаги ваколатлари доираси, қонунлар ижроси ва мансабдор шахслар фаолияти бўйича назорат ваколатлари, кадрлар бўйича ваколатлар ва юқори бошқарув лавозимларга номзодини тасдиқлаш.
мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган бўлиб, илмий назарий жиҳатдан асослантирилган. Бунда адвокатурага оид қонунчилик таҳлилиёритилган. Шунингдек, адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг таҳлили амалга оширилган бўлиб, эркин иқтисодий зоналар ҳуқуқий режимининг ўзаро фарқли жиҳатлари ёритиб берилган
Davlat kadastrlari yagona tizimi maʼlumotlarning tahlilini qilish yangilab borish manfaatdor vazirlik va idoralarga interaktiv xizmat koʼrsatishda ahborotlarning ishonchliligi taʼminlash muhim ahamiyat kasb etadi. Shu nuqtai nazardan maqolada aholi punkti yerlari maʼlumotlarini ArcGIS dasturi asosida tahlil qilish, yangilash yuzasidan maʼlumotlar berilgan.
Мақолада аналитик таҳлил ва монографик тадқиқот усулларига суянган ҳолда давлат ер кадастрининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланган ерларнинг миқдорий ҳисобини юритиш ва унинг ҳар йилги натижаси бўлган туман ер баланси (ҳисоботи)ни тузишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар кўрсатиб берилган, шунингдек, уларни бартараф этган ҳолда тузилаётган ер баланси (ҳисоботи)нинг сифатини ошириш, ерларнинг ҳисобини тўлиқ ва тўғри юритишда, унинг шаффофлигини таъминлашда республика туман (шаҳар)ларида ўтказилаётган ер ресурслари хатлови натижаларини асос сифатида қабул қилиниши бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилган.
Мазкур илмий мақолада халқаро глобаллашувнинг интенсивлашувини ортиши ва ушбу ҳолатнинг демократик тараққиётга таъсири, замонавий демократиянинг концептуал асосларини такомиллаштириш заруриятининг вужудга келаётганлиги, демократик тараққиётда давлат институтининг роли янада ортиб бораётганлиги, демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги бевосита давлат ва унинг институтларининг демократияни самарали моделларини ривожлантириш борасидаги салоҳиятига боғлиқ эканлиги тўғрисидаги таҳлилий фикрлар баён қилинган. Мақолада асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, демократия институтларининг самарадорлигини ошириш борасидаги ғоялар, концептуал хулосаларнинг улкан аҳамияти масаласига қаратилган. Жумладан, Президент Мурожаатномасида таъкидланган 2019 йилнинг декабрь ойида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий имкониятларнинг вужудга келганлиги, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жамиятимиз учун яккаю-ягона тўғри йўл эканлиги ҳар томонлама асосланганлиги, шу боис ҳам эндиликда демократия институтларини жамиятимиз миқёсида кўпайтириш, демократик тараққиёт учун ўта муҳим бўлган ҳар томонлама мукаммал ва самарали бошқарув тизимини яратиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятимиз сиёсий тизими ва уни амал қилинишини янада такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги концептуал хулосалар тўғрисида мақолада таҳлилий фикрлар баён қилинди: жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада оширишнинг зарурлиги; вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида вилоят кенгашларида ҳисобот берадиган тизимнинг жорий қилиниши; ижтимоий шерикликни янада кенгайтириш; жамоатчилик назоратини янада кучайтириш; давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик Палатаси ташкил этиш; жамиятимиз ҳаётининг энг долзарб эҳтиёжларидан келиб чиқиб кучли демократия институтларини шакллантириш билан боғлиқ жараёнларни ривожлантириш. Илмий мақолада мазкур жараёнларнинг амалга оширилишининг натижасида юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самарадорлиги ниҳоятда ортиши ва бунинг натижасида мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий тараққиётининг демократик асослари янада мустаҳкамланиши тўғрисидаги хулосалар баён қилинган.
Мазкур мақолада бюджетдан молиялаштиришнинг методлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилган. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари тизимлаштирилган. Уларга нисбатан мустақил муаллифлик ёндашуви шакллантирилган, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг афзалликлари назарий-ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган.
Мақола молия ҳуқуқининг долзарб масаласи – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан давлат молия назоратни амалга оширишнинг қонунчилик асослари ривожланишига бағишланган. Муаллиф бир қатор норматив актлар ва хорижий тажриба таҳлили асосида “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинишини таклиф этмоқда.
Мақолада Ўзбекистонда адвокатура институтининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди. Адвокатурани ислоҳ қилишга тўсқинлиқ қилаётган муаммолар ўрганилди. Адвокатура ривожланиш босқичлари бўйича муаллифнинг классификацияси келтирилди, ва адвокатурани такомиллаштириш истиқболлари ва йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мақолада адвокатлар ва талабалар ўртасида ўтказилган ҳамда соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантиришга ёрдам берган социологик сўров натижаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди
Ушбу мақолада капитал бозори ривожланишида институционал инвесторларнинг роли ва уларнинг капитал бозори орқали иқтисодий ўсишга таъсирининг назарий-услубий жиҳатлари тадқиқ қилинган.
Ўзбекистонда капитал бозорига хорижий институционал инвесторларни жалб қилиш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Ҳозирги кунда, адвокатура институтининг фуқаролик жамиятини қурилишидаги ўрни тобора долзарб ахамиятга эга бўлиб бормоқда. Хаммага аёнки, бу масала давлат идоралари фаолиятининг кун тартибидан ханузгача олиб ташланмаган. Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашни нафақат давлат хокимияти ва бошқаруви органлардан талаб қилмоқда, балки нодавлат нотижорат ташкилотларни жамиятдаги мавқеини ошириб, мухокамадаги масалани ҳал этиш борасида уларни фаоллашишларига ундамоқда.
Мазкур мақолада европанинг ривожланган мамлакатларининг аудиторлик фаолияти, аудиторлик фаолиятини тактибга солувчи органлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилиб берилган. Хусусан, Буюк Британиянинг Миллий аудит бошқармаси, унинг тузилиши ва такркиби, Франция Ҳисоб судининг фаолияти, Германия Ҳисоб палатасининг асосий иш фаолияти ва вазифалари баён қилинган. Ушбу мамлакатларнинг аудторлик фаолиятининг кўп поғонали тизими таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.